Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Россиянинг “ПЭК” логистика компанияси вакиллари билан музокаралар олиб борди.
Мулоқот чоғида Қўқон шаҳрида транспорт логистикаси соҳасини ривожлантириш, шаҳримизда “ПЭК” компанияси дилерлик ваколатхонасини ташкил этиш, ушбу соҳага сармоя киритиш масалалари муҳокама этилди.