Shan. Iyul 20th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Billur rich” корхонаси фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш ҳамжмини ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ва янги иш ўринларини яратиш имкониятларини ўрганди.

Корхонада мато бўяш ва матога гул босиш йўлга қўйилган. Айни пайтда бу ерда 100 нафардан зиёд фуқаролар иш билан таъминланган. Жорий йил бошидан бери 420 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар хорижга экспорт қилинди.

Маруфжон Усмонов корхона раҳбарияти билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммолар, корхонани ривожлантириш истиқболлари, Президент қарорига асосан муқобил энергия манбааларидан фойдаланишни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан қизиқди.