Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Sen 11th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, суд, ҳуқуни муҳофаза қилиш органлари, маҳалла тизими мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида, Қўқон шаҳрида содир этилган, коррупция билан боғлиқ жиноятларни муҳокама этди.

❗️Маълумот учун: коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.

Муҳокаамада Қўқон шаҳри ва атроф туманларда болалар нафақаси тайинлаш, имтиёзли кредит олишга тавсиянома бериш, аттестациядан ўтиш каби хизматлар учун пора талаб қилган ва натижада жиноий жавобгарлкка тортилган фуқаролар хусусида маълумот берилди.

Мутасаддиларга ҳалоллик билан хизмат қилиш, ўз вазифасини суистеъмол қилмаслик, жамиятда коррупцияга муросасизлик туйғуларини шакллантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Click to listen highlighted text!