Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Okt 9th, 2024

Фарғона вилояти ҳокимининг “Вилоят ҳудудида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан 20 ноябрдан 20 декабрга қадар “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди.

Фармойиш ижроси доирасида бугун Қўқон шаҳрида ташкил этилган семинарга секторлар масъуллари, ҳокимлик ходимлари, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, мактаб ва мактабгача таълим бўлими, кадастр, қурилиш бўлими, тиббиёт бирлашмалари вакиллари жалб этилди.

Тадбирда маърузачилар томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнлари ҳақида сўз борди.

Click to listen highlighted text!