Sesh. May 14th, 2024

Меморандумнинг имзоланишига бир йилдан зиёд вақт давомида Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва Жанубий Кореянинг Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd компанияси ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида эришилди.

 

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва Hanshin Engineering & Construction Co., Ltd бош директори жаноб Чой Мун Кью томонларидан имзоланган келишув Кореялик сармоядорларга 49 гектар ер майдони ажратиш, қурилиш майдонигача электр, сув, газ, алоқа тармоқларини етказиб берилишини назарда тутади. Кореяликлар, ўз навбатида 60 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий сармоя киритиш, замонавий кўпқаватли уйлар қуриб бериш мажбуриятини олдилар.

 

Фаробий мавзесида қад қўтариши кутилаёган кўпқаватли уйлар ҳудудидаги мактаб, боғча каби ижтимоий объектлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қурилади.

 

Лойиҳа 5 йил давомида, 2021-2026 йилларда амалга оширилади. Сармоядорлар икки ой муддатда қурилиш лойҳасини тақдим этади.