Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Jum. Sen 20th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов байрам тадбирига ташриф буюрган кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар, нуронийлар ва ёшлар, маҳалла тизими мутасаддиларини самимий муборакбод этиб, мамлакатимизда амалга оширилган Конституциявий ислоҳотлар, Конституциянинг халқ иродасини ифода этувчи Бош қонун сифатидаги кенг маънодаги мазмун моҳияти, Конституциямизда белгилаб берилган ҳуқуқ ва эркинликлар ҳусусида нутқ сўзлади.

Ёшлар ансамбли томонидан ижро этилган Ўзбекистон мадҳиясини барча тик туриб, жўр бўлиб, куйлади.

Конституциямизнинг аҳамияти, жамият ҳаётида тутган ўрнини рамзий маъноларда ифодаловчи бадиий чиқишлар, Конституция моддаларидан ремаркалар томошабинларда чексиз ғурур ва ифтиҳор туйғуларини уйғотиб, кўтаринки кайфият баҳшида этди.

Ватанпарвар қўшиқларни қўлларини баланд кўтариб, уяли алоқа телефонлари чироқларини ёритиб, биргалашиб куйлаган ёшлар, миллий куйлардан туйғулари жўш уриб рақсга тушиб уйнаган томошабинлар тадбирни чинакам халқ байрамига айлантирди.

Click to listen highlighted text!