Chor. Iyun 19th, 2024

Қўқон шаҳар прокурори соврини учун ўтказилган кўрик танловнинг саралаш босқичида 500 га яқин юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Саралаш босқичидан муваффақиятли ўта олган 12 нафар иштирокчилар куни кеча танловнинг шаҳар босқичида ўзаро беллашдилар.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ўсиб келаётган авлодни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини юксалтириш, қонунларни билиш ва амалда қўллаш кўникмаларини шакллантириш, онги ва тафаккурини ривожлантириш мақсадида ўтказилган танловда ғолибликни қўлга киритган ёшлар ва уларнинг ҳуқуқ фани ўқитувчиларини Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов муборакбод этиб, Ташаккурномалар ва қимматабаҳо совғаларни тантанали равишда топширди.