Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Манзурахон Салимова Қўқон давлат педагогика институти ва Қўқон Нефт ва газ саноати техникуми талабалари иштирокида ўтказилган учрашувда Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида маълумот берди.
Хусусан, Қонституциянинг 43 – моддасида “Давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда рағбатлантиради” деб, белгилаб қўйилмоқда.
Конституцияга ушбу янги норманинг киритилиши касбий ва қайта тайёрлаш орқали ишсизликни камайтириш бўйича чоралар кўришига конституциявий кафолат сифатида хизмат қилади.