Shan. Sen 23rd, 2023

“Адолат” социал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Валиев маҳалла ва таълим тизими мутасаддилари давлат идоралари хизматчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган учрашувда Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида маълумот берди.

Хусусан, Қонституция лойиҳаси юзасидан фуқароларнинг фикр ва таклифларини қабул қилиш, умумлаштириш ва уларга жавоб қайтариш механизмлари жорий қилинганлиги, фуқаролардан 220 мингдан ортиқ таклифлар қабул қилиниб, уларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олганлиги таъкидланди.

Янгиланган Конституция ижтимоий, демократик-ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиши, аҳоли фаровонлигини ошириши, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириши ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиши ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиётида янги даврни бошлаб бериши қайд этилди.