Алломалар музейида ўтказилган кўргазмага Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюриб, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлигида қўқонлик рассомлар томонидан яратилган асарлар билан танишди. Қўқон Адабиёт музейи директори Абдулатиф Турдалиев Қўқон шаҳрининг адабий муҳити хусусида маъруза қилиб, шаҳримизда камол топган ижодкорлар хусусида маълумот берди.