Қўқон мусиқали драма театрида ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов секторлар раҳбарлари, депутатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов барчани кириб келаётган байрам билан самимий муборакбод этиб, Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда Бош қомусимиз муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтди.
Байрам тадбирида миллий куй-қўшиқлар, ватанпарварлик мавзусидаги саҳна кўринишлари, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилиб, томошабинларга кўтаринки кайфият баҳшида этилди.