Jum. Apr 19th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Кийим ва кийиниш маданияти” миллий модалар кўргазмасида иштирок этди. Шаҳар ҳокими мамлакатимизда сўнгги йилларда ўсиб келаётган авлод ўртасида миллий маданиятимизни кенг тарғиб этиш, маънавиятимизни юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Миллий либослар кўргазмасида шунингдек, мактаб формаси учун таклиф этилаётган дизайнлар ҳам намойиш этилиб, миллий матолардан тикилган либослар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.