Yak. Apr 28th, 2024

Мамлакатимизда амалга оширилаётган тинчликпарвар сиёсат, дин ва виждон эркинлиги соҳасидаги давлат сиёсати ҳақидаги маълумотларни кенг оммага етказиш, жамиятимиздаги салбий иллатларга бархам бериш, ёшларимиз онггини ёт ғоялар таъсиридан асраш мақсадида ўтказилаётган тадбирларда минглаб ҳамшаҳарларимиз фаол иштирок этмоқдлар.

Тарғибот гуруҳининг дин, давлат ва жамият қурилиши соҳасида катта тажриба, илмий даражаларга эга мутахассислар – Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси лекторларидан ташкил топгани бежиз эмас. Тарғибот тадбирлари давомида ҳамшаҳарларимиз турли соҳаларда ўзларини қийнаб келган кўплаб саволларига аниқ ва лўнда жавоб олиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Самимийлик, очиқлик ва шаффофлик асосида бўлиб ўтаётган учрашувлар тадбирлардан кейин ҳам ўзаро суҳбатлар, диний маросимлар ва тантаналарда аҳоли томонидан кенг муҳокама этилмоқда.