Jum. Dek 1st, 2023

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 173-сонли мажлис баёнига кўра “Кексаларга ҳурмат ёшларга ибрат” бош ғоясида “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 2,1-банди ижроси юзасидан “Кексалар ҳафталиги” доирасида тор мутахассислар ҳамда умумий амалиёт шифокорлари томонидан Қўқон шаҳрида кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Тиббий кўрик ўтказиш билан бирга, ҳозирги вақтда кенг тарқалган ўпка касалликлари, диабет, онкологик, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигида тутган ўрни тушунтирилмоқда.