Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Май 5 телеканали ҳамкорлигида ёшларнинг журналистика ва операторлик соҳасида иқтидорларини аниқлаш, касбга йўналтириш ҳамда бўш вақтларини мазмўнли ташкил этиш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида шаҳримиз ва атроф туманлардан келган ёшлар иштирок этмоқдалар.
Лойиҳа доирасида танлаб олинган иқтидорлар махсус ўқув курсларда ўқиш ва амалиётларда иштирок этадилар. Ўқув курслари битирувчиларига билимларини тасдиқловчи сертификатлар берилади. Битирувчилар шаҳримиз, вилоятимиз ва мамлакатимиздаги телеканалларда ўз фаолиятларини бошлаш имкониятига эга бўладилар.