Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла тизими ва ички ишлар мутасаддиларига жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноят содир этишга мойил шахслар билан тизимли ишлаш, жиноятга етакловчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Нуруллохон Султонов жамоатчиликни ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда, бир ёқадан бош чиқариб ишлашга чақирди.