Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла мутасаддилари иштирокида Қўқон шаҳрида содир этилган жиноятларни муҳокама этиб, маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Нуруллохон Султонов Қўқон шаҳрида содир этилган жиноятлар хусусида ахборот бериб, барчани жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши профилактика ва тарғибот-ташвиқот ишларида фаол иштирок этишга чақирди.