Yak. Apr 28th, 2024
Қўқон ҳокими ва секторлар раҳбарлари

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, маҳалла тизими мутасаддилари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор бошқа масъуллар иштирок этдилар.

 

Маруфжон Усмонов жиноятчиликларни олдини олиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” доирасида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтиб, ўз вазифасига панжа ортидан қараётган раҳбарларга қатъий огоҳлантириш берди.

 

“Токи маҳаллаларда жиноят содир этишга мойил шахслар билан ишлаш тизимли ёўлга қўйилмас экан натижа бўлмайди” – деди шаҳар ҳокими.

 

Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Нуруллохон Султонов олиб борилаётган профилактик тадбирлар, тунгги рейдлар натижалари хусусида ахборот бериб, барча масъулларни ҳамкорликда иш олиб боришга чақирди.