Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Sen 11th, 2024
Қўқон шаҳар ҳокимиҚўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, ички ишлар идоралари, секторлар раҳбарлари, миллий гвардия, маҳалла тизими ва бошқа мутасаддилар иштирокида ўтказилган сафланиш тадбирида Қўқон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича вазифалар белгилаб берди.

 

Маруфжон Усмонов маҳаллаларда жамоат тартибини таъминлаш, жиноят содир этишга мойил, жазони ўташ жойларидан қайтган шахслар билан тизимли ишлаш, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Сафланишда Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Илҳомжон Тиллаевлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

#ozbekiston #qoqon #huquqbuzarlik #jinoyatchilik #mahalla

Click to listen highlighted text!