Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирокида шаҳримизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.
Маруфжон Усмонов Фарғона шаҳрида аҳоли қурбонларига сабаб бўлган ёнғин хусусида ҳам тўхталиб ўтиб, Қўқондаги шу каби объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини хавфсизлик талаблари асосида ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди. Айни пайтда фавқулодда вазиятлар бўлими ва бошқа мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ объектларда ўрганишлар олиб бормоқда.
Шаҳар ҳокими рақамлаштириш, тарғибот-ташвиқот каби бошқа масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.