Pay. Okt 5th, 2023

Фарғона шаҳрида Президент раислигида ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифлар ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.

Куни кеча криминоген вазият мураккаб бўлган, “қизил” маҳаллаларда ҳамда бозорларда жамоат тартибини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган йўриқномалар муҳокама этилиб, амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.