Хусусан, 38-“Тўҳлимеран” маҳалласида Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Фарходжон Ҳасанов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Қўқон шаҳар бўлими бошлиғи, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бурхонжон Мамажоновлар иштирокида маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Муҳтарам Юртбошимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаларида мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида маҳалла тизимининг фаоллигини, масъулиятини ошириш борасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олдини олишда маҳалла фаоллари ва ички ишлар ҳамкорлигини янада кучайтириш, жиноятларни келтириб чиқарадиган омилларни, ижтимоий муаммоларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш бўйича йуриқномалар белгилаб берилди.
