Jum. Dek 1st, 2023

Қўқон шаҳрида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳаммедов билан Қўқон шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида жиноятлар энг кўп содир бўладиган ҳудудларни кўздан кечириб, кузатув камераларини ўрнатиш, участка нозирлари ва тунгги хизматлар фаолияти такомиллаштириш масалаларини муҳокама этди.

Қўқон шаҳрида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича ўтказилган сафланиш тадбирида Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳаммедов, Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов, Фарғона вилояти прокурори Бахтиёр Исмоилов, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирокида тунги хизматга жалб қилинган хизматлар ходимларига криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини профилактикаси бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.