Pay. Okt 5th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ва таълим соҳаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган йиғилишда, мактабларда таълим самарадорлиги, ўқувчиларнинг таълим олишга ва фанларга бўлган қизиқишларини ошириш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликларнинг олдини олиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.

Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Нуруллохон Султоновлар таълим тизимида аниқланган камчиликлар, ўз вазифасини адо этишда сусткашликка йўл қуяётган мактаблар мутасаддилари хусусида маълумот бериб, барчани тартиб-интизомни таъминлашга чақирдилар.

Йиғилишда, шунингдек “Сўнгги қўнғироқ” тадбирини юқори савияда ташкил этиш, жамоат тартибини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.