Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ички ишлар идоралари, соғлиқни сақлаш, маҳалла тизими мутасаддиларига шаҳримизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноят содир этишга мойил шахслар билан тизимли ишлаш, уларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Шаҳар ҳокими ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг таълим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, касб ва ҳунарларга ўқитиш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.