Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ўзига бириктирилган ҳудудда жиноятлар содир этилишига йўл қўймаган бир қатор участка нозирларини муборакбод этиб, рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирлади.
Шаҳар ҳокими масъулларга жамоат тартибини таъминлаш, маҳаллаларда жиноят содир этишга мойил шахслар билан тизимли ишлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича вазифалар белгилаб берди.