Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, фавқулодда вазиятлар бўлими, маҳалла тизими, Миллий гвардия мутасаддиларига 25 май куни таълим муассасаларида ўтказиладиган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш, хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Нуруллохон Султонов ва бошқа масъул раҳбарлар шахсий таркибнинг юқори даражадаги тайёргарлигини таъминлаш, кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш юзасидан топшириқлар бердилар.