Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев билан шаҳримизда Янги йил байрами кунлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама этди.
Ҳусусан, Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи Анваржон Парпиев жамоат тартибини таъминлаш учун қулай янги милиция тўсиқлари намунасини намойиш этди.
Бекмурод Абдуллаев Қўқон шаҳрида йўл-патруль хизмати уловларини йиғма тўсиқлар билан таъминлаш, байрам тадбирларида жамоат тартибини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.