Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Yak. Sen 8th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, маҳаллабай ишлаш тизими мутасаддилари иштирокида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз фуқароларга ишлаб чиқариш дастгоҳларини тантанали равишда топширди.

Тикув машиналари, инкубатор, хамир қориш, электропайвандлаш ускунаси эндиликда субсидия эгаларига даромад келтириб, ижтимоий мавқеини яхшилашга хизмат қилади.

Ҳукуматимизнинг “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Қўқон шаҳрида ижтимоий рўйхатларга киритилган юзлаб фуқаролар доимий даромад манбаига эга бўлди.

Click to listen highlighted text!