Pay. Iyul 25th, 2024

Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоллари томонидан “хонадонбай” ўрганишлар натижасида аниқланган эҳтиёжманд фуқаролар тадбиркорлик ва касбга ўқитилиб, бизнес фаолиятини бошлаш учун тикув дастгоҳлари билан таъминланди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Камбағалликдан чиқариш ва аҳоли бандлиги шаҳар бўлимининг янги тайинланган раҳбари Мақсуджон Ахмедов ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамроҳлигида давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари доирасида ажратилган дастгоҳларни тантанали равишда топширди.

Маруфжон Усмонов фуқаролар билан мулоқот қилиб, тадбиркорлик фаолияти учун зарур ҳом-ашё, маҳсулотлар реализацияси билан боғлиқ муаммолар билан қизиқди.

Мустақил тадбиркорликка тайёр бўлмаган фуқароларни маҳаллалардаги драйвер корхоналарга бириктириш ва фаолиятини мониторинг қилиб бориш, зарурат бўлганда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.