Yak. Apr 14th, 2024

Хусусан, Қўқон шаҳар ҳокими ва 1-ихтисослаштирилган Президент мактаби ўқитувчилари ҳамда педагоглари ўртасида ўтказилган мулоқот чоғида Ренессанс даврида ёшларнинг эришаётган ютуқлари, орзу ва интилишлари, салоҳиятларини янада кенг намоён этиш имкониятлари муҳокама этилди.

Маруфжон Усмонов ёшларга мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мактаб ўқувчилари хорижий тилларни ўрганишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш борасидя яратилаётган имкониятлар, Қўқон шаҳрида хорижий тиллар ва хусусан инглиз тилини ўқитишни янги босқичга олиб чиқиш борасида жорий этилаётган қулайликлар, прогрессив тенденциялар борасида маълумот берди.

Ёшларни бутун жахоннинг айни пайтдаги илм-фан ютуқлари, долзарб масалалари билан яшаш, интернет ва технологиялардан кенг фойдаланиш, бунинг учун хорижий тиллар, инглиз тилини мукаммал эгаллашга чақирди.

Интерактив тарзда ўтказилган мулоқот сўнггида илм-фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва ота-оналари Сертификатлар, Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.