Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Yak. Sen 8th, 2024

Куни кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида 2024 йил учун давлат бюджетининг асосий йўналишлари ҳамда тармоқ ва ҳудудларда амалга ошириладиган вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳам муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу вазифалар ижроси доирасида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, инвестицион лойиҳаларни янада кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш имкониятларини ўрганмоқда.

Хусусан, вело-мото техника ишлаб чиқариш ва уларга сервис хизмат кўрсатишга ихтисослашган “BODO” корхонасида бўлган Маруфжон Усмонов корхона раҳбарияти билан мулоқот қилиб, истиқболдаги режалар, мавжуд муаммолар билан қизиқди.

Айни пайтда корхонада 200 турдан зиёд велосипед, скутер, мотороллерлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва уларга сервис хизмат кўрсатилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички бозорда сотилиб, Қазахстон ва Қирғизистонга ҳам экспорт қилинади.

Click to listen highlighted text!