Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов марказ учун хоналар ажратилган Пенсия жамғармаси биносида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.
Шаҳар ҳокими мавжуд муаммо-масалалар билан қизиқиб, мутасаддиларга ишларни сифатли қилиб, тезкорлик билан ниҳоясига етказиш бўйича кўрсатмалар берди.