1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Қўқон давлат педагогика институтида ўтказилган мусобақада Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Маруфжон Усмонов имконияти чекланган ёшлар ўртасида шахматни оммалаштириш мақсадида институт томонидан амалга оширилаётган лойиҳада иштирок этаётган шахмат бўйича жаҳон чемпиони Абдурахмон Акрамов билан мулоқотда бўлиб, ёшлар билан шахмат ўйнади.