Sesh. Fev 27th, 2024

3-“Нурли маскан” Кўзи ожизлар учун ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари учун 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий мослашуви ва таълим олиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида тўхталиб ўтиб, барчага ўзининг самимий тилакларини изхор этди.

Маруфжон Усмонов байрамона безатилган дастурхон атрофида тўпланган ёшларни шахсан табриклаб, ўз совғаларини туҳфа этди.

Тадбир сўнггида шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган “Янги нафас” югуриш марафонида ғолибликни қўлга киритган мактаб ўқувчиларига дипломларни тантанали равишда топширилди.