Yak. Apr 28th, 2024

Халқаро илм фан соҳасидаги аёллар ва қизлар куни муносабати билан Қўқон университетида ўтказилаётган семинарда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда сўнгги йилларда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, таълим олишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, маънавий дунёқарашини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтиб, семинар иштирокчиларини қутлади.

Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган олима аёллар, маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин қизлар фаоллари, таълим муассасаларида хотин-қизлар масалалари бўйича масъул мутасаддилар, иқтидорли талаба қизлар иштирокида ўтказилаётган семинарда жамиятимизда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, радикализм, тубанликни олдини олиш масалалари муҳокама этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, “Олима аёллар” жамияти, “Оқила аёллар” ҳаракати, Ички ишлар вазирлиги, мамлакатимиздаги етакчи олий таълим муассасалари маърузачилари кун тартибидаги масалалар юзасидан иштирокчиларга илмий асосланган йўриқномалар бермоқдалар.