Қўқон шаҳар ҳокими маруфжон Усмонов “Қўқон адаьий муҳити ва Учинчи ренессанс” мавзусидаги илмий амалий анжуманда иштирок этди.

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан буюк аждодларимиз адабий меъросини ўрганиш ва ўсиб келаётган ёш авлод қалбига сингдириш, адабиёт ва санъат соҳасини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ҳусусида тўхталиб ўтди.

Анжуманда Қўқон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари, республикамиз олий таълим муассасалари ва адабиёт соҳаси мутасаддилари ҳамда қўшни давлатлардан келган олимлар иштирок этдилар.

Конференцияда Қўқон хонлиги давридаги адабий муҳитининг миллий адабиётимиз ва замонавий ўзбек тилига кўрсатган таъсири, бугунги кунда Қўқон адабий муҳитида шаклланиб келаётган ижодий ғоялар, яратилаётган асарлар муҳокама этилди.