Республика ихтисослаштирилган жаррохлик илмий-амалий маркази мутахассилари томонидан ўтказилган операциялар муваффақиятли ўтиб, айни пайтда беморлар ўзларини яхши ҳис этишмоқда.
Президентимиз томонидан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича олға сурган ташаббуслари доирасида операциялар давлат бюджети ҳисобидан бепул ўтказилди.
Келажакда Қўқон шаҳрида бундай амалиётларни тизимли равишда йўлга қўйиш режалаштирилган. Буйрак ҳасталиклари туфайли жаррохлик амалиётларига мухтож бўлган беморлар ортиқча сарф-ҳаражатлардан халос бўлдилар.