Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳар Мудофаа бўлими, Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмлар хизматчилари Иккинчи жаҳон уруши ветеранлари Усмонжон Раҳимов ва Каримжон Раҳимовларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар.
Шаҳар ҳокими Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган шахсий табрикномасини ўқиб эшиттирди. Миллионлаб инсонларни ёстиғини қуритган уруш қахрамонларига пул мукофотлари, жасорат монументи скульптуралари ва эсдалик совғалари топширилди.
Берлингача етиб борган 101 ёшли Усмонжон Раҳимов, Ватан учун кўксини қалқон қилган Каримжон Раҳимовлар Муҳтарам Юртбошимизга эътибор ва табрик учун ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдирдилар