Yak. Iyun 23rd, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, нуронийлар қахрамонлик ва матонат тимсоли бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, шарафли орден ва медаллар соҳиби Усмонжон Раҳимовдан хабар олиб, байрам совғаларини етказдилар.

Самимий мулоқот чоғида Маруфжон Усмонов мавжуд муаммо ва масалалар билан ҳам қизиқиб, мутасаддиларга уруш қаҳрамонининг хонадонини таъмирлаб бериш бўйича кўрсатмалар берди.

Усмонжон Раҳимов эътибор учун самимий миннатдорчилигини изҳор этиб, юртимизга тинчлик, Юртбошимизга омонлик тилаб, дуолар қилди.