Қўқон шаҳридаги маҳалларда ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ҳал этишга 5 миллиард сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағ ҳисобидан ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқув курслари тўловлари ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган ёшларнинг бадаллари тўлаб берилиб, бир мартталик моддий ёрдам кўрсатилди.