Маҳаллаларда «Аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар, ижтимоий муҳофазага муҳтож хотин-қизлар ва шаҳримиз ижтимоий ҳаётида фаоллик кўрсатиб келаётган аёллар, нафақада бўлган фахрийлар учун Янги йил байрами муносабати билан ёзилган байрам тадбирида Қўқон шаҳар ҳокими ҳам иштирок этди.
Маруфжон Усмонов сўнгги йилларда мамлакатимизда ва шаҳримизда «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб қувватлаш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳусусида тўхталиб ўтиб, барчани байрам билан муборакбод этди.
«Қўқон шаҳри гендер тенглиги борасида ҳам намуна бўла олади, бугунги кунда шаҳримизда аёллар турли соҳаларда фаолият олиб бормоқдалар», деди Маруфжон Усмонов.
Қўқон шаҳар ҳокими байрамона дастурхон атрофида тўпланиб, миллий куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлиб ўтирган аёллар билан мулоқот қилиб, Янги йил совғаларини топширди.
Маълумот учун: жорий йилда Қўқон шаҳрида 8 мингдан зиёд ижтимоий рўйхатларга киритилган аёлларга ёрдам кўрсатилди.