“Обод маҳалла” дастури доирасида аҳолининг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, келажакка, эртангги кунга бўлган ишончини ошириш мақсадида 47-“Райхон” маҳалласида олиб борилаётган тизимли ишлар доирасида, бугун ижтимоий муҳофазага муҳтож аёллар учун байрам дастурхони ёзилди.

Маҳалла раиси аёлларни Хотин-қизлар байрами билан қутлаб, гуллар ва совғалар топширди.