Қўқон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси ва Қўқон университети ҳамкорлигида амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳа доирасида секторлар кесимида хонадонма-хонадон юриш натижасида аниқланган ишсиз ёшлар компютер саводхонлиги, инглиз тили йўналишларида бепул ўқитилмоқда.
Қўқон университетида 3 ойлик курслар кўринишида ташкил этилган таълим жараёнидан олдин ёшларга тажрибали спикерлар томонидан психологик мотивацион тренинглар ўтилмоқда. Айни пайтда ушбу лойиҳа доирасида Қўқон университетида 40 нафар ёшлар таълим олмоқда.