“Ўрмонбоғ” маҳалласида истиқомат қиладиган фуқаролар хонадонида ўтказилган ифторлик маросимида Қўқон шаҳар ҳокимидан ногирон фарзанди учун мебель жихозлари сўраб, илтимос қилган эди.
Фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилиб, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди мутасаддилари томонидан хонадонга сўралган мебель жихозлари келтириб берилди.