Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси мудири 28-«Ачиқкўл» маҳалласида яшайдиган эҳтиёжманд фуқародан хабар олдилар.
Фуқаронинг хонадонида ҳомийлик асосида дастурхон ёзилиб, ифторлик маросими ўтказилди. Маросимда Қуръон-тиловат қилиниб, юртга омонлик, дастурхонимизга тўкин-сочинлик, Юртбошимизга соғлик-саломатлик тиланди.