Sesh. Iyun 25th, 2024

Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар, аҳоли бандлигини таъминлаш учун масъул идора ташкилотлар, маҳалла тизими мутасаддилари билан мулоқот қилиб, мамлакатимизда фуқаролар бандлигини таъминлаш, ижтимоий муаммоларини маҳаллабай ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсадида субсидия асосида ажратилаётган ишлаб чиқариш дастгоҳлари ҳусусида маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ Қабулхонаси ҳисобидан Қўқон шаҳридаги ишсиз фуқароларга тикув машиналари, пишириқ печлари, косибчилик фаолияти учун асбоб-ускуналар топширилиб, саломатлигини тиклашда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Мамлакатимизда субсидия асосида ишлаб чиқариш дастгоҳларига эга бўлган фуқароларни кейинги фаолиятини ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида муваффақиятли тадбиркорларга бириктириш тажрибаси кенг қўлланилмоқда. Хусусан, “Виқор қалби” оилавий корхонасида ҳам ана шундай фуқаролар меҳнат қилмоқда.

Аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва камбағалликдан чиқаришга қаратилган халқпарвар сиёсат натижасида мамлакатимизда фуқароларнинг турмуш даражаси тобора юксалиб, турли йўналишларда тадбиркорлик билан банд бўлган ҳамюртларимиз сони ортмоқда.