Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Dush. Sen 16th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов хотин-қизлар фаоллари томонидан маҳаллаларда ўтказилган ҳатловлар натижасида аниқланган ижтимоий мослашув воситаларига муҳтож аёл-қизларга ногиронлик аравачалари ва эшитиш ускунларини топширди.

Президентимизнинг Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонига асосан хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

14 та ногиронлик аравачалари ва 11 та эшитиш ускуналари эндиликда ногиронлиги ва нуқсони бор аёл-қизларни ижтимоий мослашувини яхшилашга хизмат қилади. Давлатимиз раҳбарини ёд этиб қўлларини дуога очган онахонлар самимий миннатдорчиликларини изхор этдилар.

Click to listen highlighted text!