Sesh. Iyun 18th, 2024

Ушбу мақсадда шаҳримизда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси лекторлари иштирокида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Ҳусусан, 18-давлат умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбирда миллий қадриятларимиз, уларга раҳна солаётган омиллар, айниқса ёшлар онггига таъсир ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган информацион ҳуружларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда дин эркинлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тинчликпарвар сиёсат ҳусусида “Тинчлик қадри” номли махсус видеоролик тадбирда иштирок этган битирувчи синф ўқувчилари ҳамда ўқитувчиларга намойиш этилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси лекторлари иштирокчиларнинг саволларига жавоб бериб, ёшларни ёт ғоялардан, ноқонуний ҳаракатлардан огоҳ бўлишга чақирдилар.