Қўқон Университетида хотин-қизлар фаоллари, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, отинойилар, умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида “Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш” мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Ушбу тадбирда Бош вазир ўринбосари З.Махкамова, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг иқтисодиёт фанлари доктори, профессори Х.Абдурахмонов, Педагогика фанлари номзоди, доцент Х.Норқуловлар маъруза билан иштирок этдилар.
Тадбир иштирокчилари билан оила барқарорлиги, фарзанд тарбияси, уларнинг саломатлиги, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича яратилган имкониятлар ва ташаббуслар муҳокама қилинди ва мавзуга оид видеороликлар намойиш этилди.